Навбатдаги "Рахбар ва ешлар" учрашуви бўлиб ўтди

img

Навбатдаги "Рахбар ва ешлар" учрашуви бўлиб ўтди

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва ёш мутахассисларни таклиф ва муаммоларини ўрганиб бориш ҳамда бажарилаётган ишларда уларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида, "Уранкамебметгеология" АЖ директори Мухамедов А.А ва ешлар ўртасида апрел ойи учун навбатдаги "Рахбар ва ешлар" учрашуви бўлди. Учрашувда кўзланган масалалар тегишли шахсларга юклатилиб хал қилинди. Бундан ташқари,

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги 509-сонли Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни”ни муносиб нишонлаш ҳамда 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида, Давлат геология қўмитаси томонидан тизимдаги корхоналар, акциадорлик жамиятларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган фаол ёшлар иштирокида ўтказилган “Геология интеллектуал ўйини” ҳамда спорт мусобақаларида нуфузли биринчи ўринни олган жамиятимиз ешларини байрам билан табриклаб, қимматбахо совгалар билан тақдирланди.
Маълумот учун: Давлат геология қўмитаси таркибидаги энг йирик корхоналардан бири бўлган АЖ "Уранкамёбметгеология" ёшлари жамоавий ҳисобга кўра 1-ўринни эгалади. Шунингдек стол теннисида 2-ўринни ва шашка бўйича 1-ўринни эгаллади.