Устав

Устав

«URANKAMYOBMETGEOLOGIYA» DAVLAT UNITAR KORXONASI USTAVI


ўзбек тилида - «Уранкамёбметгеология» Давлат унитар корхонаси;

рус тилида – Государственное унитарное предприятие «Уранредметгеология»;

инглизтилида – State unitary enterprise «Uranraremetgeology».

2.1. Корхонанинг фаолиятидан асосий мақсад республиканинг барча ҳудудларида уран, камёб металлар ва камёб ер элементларига геология-қидирув ишларини олиб боришдан иборат. Бундан ташқари Давгеолқўмнинг топшириқларига асосан аналитик, тематик ва регионал геологик тадқиқотлар ва лабароториявий таҳлил, топографик,геологик тасвирлаш ва хариталаш ишлари, ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш, баҳолаш, разведка ишларини ҳам олиб боради.

2.2. Корхона ўзининг асосий мақсадиданкелиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:

- башоратли ресурсларга геологик салоҳияти бўлган майдонларда уран, камёб металлар ва камёб ер элементларини излаш, уларнинг истиқболларини аниқлаш мақсадида геологик қидирув, ишларини олиб боради;

- уран, камёб металлар ва камёб ер элементлари башорат ресурсларига эга бўлган майдонларда фойдали қазилма конларини қидириб топиб, уларнинг заҳираларини аниқлаш мақсадида геологик қидирув, баҳолаш ва разведка ишларини олиб боради;

- уран, камёб металлар ва камёб ер элементлари, ва бошқа фойдали қазилма конларида,геологик-қидирув ишлари олиб боришда замонавий услублар ва технологияларни жорий қилади;

- уран, камёб металлар ва камёб ер элементларига истиқболли майдонларни топиш учун илмий-тематик ишларини олиб бориб, башоратли ресурслари мавжуд майдонларнинг майда, ўрта ва йирик масштабли геологик хариталаринияратади.

- Давгеолқўмнинг топшириғига асосан қимматбаҳо ва рангли металлар учун ҳам геология-қидирув ишларини олиб боради.

- республика аҳоли яшаш жойлари ва бошқа ҳудудларнинг радиоэкологикҳолатини баҳолайди.

2.3. Корхона фаолияти мобайнида ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ:

- ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида корхонанингузоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик дастурларини ишлаб чиқади ва Давгеолқўмга тақдим этади;

- ўз ваколати доирасида давлат бюджети ва махсус маблағларҳисобиданмолиялаштириладиган Ўзбекистон ҳудудида геологик-қидирув ишларини олиб бориш учун лойиҳа ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва Давгеолқўмга тасдиқлаш учун тақдим этади;

- ўз ваколати доирасида олиб борилган геологик-қидирув ишлари натижасини ифодаловчи ҳисоботларни Давгеолқўмга тақдим этади;

- Корхона вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фойдали қазилма конларини қидириш ва баҳолаш ишларини олиб бориш мобайнида Давгеолқўмга қўшимча таклифларини тақдим этади;

- Давгеолқўм тасарруфидаги корхоналар,бошқа ташкилотларва алоҳида ижрочилар билан бирга шартнома асосида Корхонага берилган геологик топшириқларни бажариш учун субпудрат шартномаларини шакллантиради ва тузади,ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

- юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Давгеолқўм билан келишилган ҳолда хорижий инвесторларининг буюртмалари бўйича шартнома асосида геологик-қидирув ишларини олиб боради;

- Корхона етакчи мутахассисларидан иборат Илмий-техник кенгаш (ИТК) тузади, ИТК ҳақидаги Низом корхона директори томонидан тасдиқланади;

- белгиланган тартибда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ноширлик фаолиятини амалга оширади;

- Корхона ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаб чиқаришнинг бехатар шароитларини яратиш мақсадида, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, санитария ва экология нормалари, геологик-қидирув ва ёрдамчи ишларни олиб бориш хавфсизлиги қоидаларининг талабларига риоя этилишини таъминлайди;

- олиб борилаётган геологик-қидирув ишларининг табиий муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

- Корхонага ишониб топширилган мулкдан самарали фойдаланиш ва уни сақлашни таъминлайди;

- ушбу соҳада илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда тизимли асосда геология тармоғи учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга доир ишларни амалга оширади, шунингдек республиканинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича Давгеолқўмга таклифлар киритади;

- давлат сири бўлган маълумотларни махфийлигини таъминлайди, махфий маълумотларнинг сақланишини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади, тижорат сири бўлган маълумотларни муҳофаза қилиш таркиби, ҳажми ва тартибини белгилайди;

- Корхона объектларининг ва аҳолияшаш жойларининг фуқаролик муҳофазаси бўйича чора-тадбирларини амалга оширади;

- Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширади.

3. Корхона мулки

3.1. Корхона мулки давлат мулки саналиб, бўлинмас ҳисобланади ва қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан Корхона ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас. У оператив бошқариш ҳуқуқлари асосида корхонага тегишли бўлиб, унинг мустақил балансида акс эттирилади.

3.2. Қуйидагилар Корхона мулкини шакллантириш манбаи ҳисобланади:

- Давгеолқўм томонидан корхонага оператив бошқариш ҳуқуқи билан биркитилган мулк;

- бюджет ва махсус молиялаштириш ҳисобларидан олинган маблағлар, дотациялар;

- Корхонанинг хўжалик фаолиятдан олган даромадлари;

- заём маблағлари, шу жумладан, банк ва бошқа кредит ташкилотлари кредитлари;

- Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа манбалар.

3.3. Корхона ҳаракатланувчи ва кўчмас мулкиданқонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фақат мазкур Устав билан белгиланган фаолият мақсадларида, вазифаси ва турларини амалга ошириш имкониятини чегараламайдиган доирада эгалик килади.

3.4. Корхона мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолатларда Корхона директори томонидан Давгеолқўм билан келишган ҳолда амалга оширилади:

- асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;

- мулкни хўжалик жамияти устав жамғармасига улуш сифатида қўшиш;

- хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

- хўжалик жамиятларидаги Корхонага тегишли акциялар (улушлари)ни сотиш.

3.5. Корхона ер ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилишни ва улардан фойдаланишниЎзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.

4. Корхонанинг Устав жамгармаси

4.1. Корхонанинг Устав жамғармаси 69 555 066 574,69 сўм (олтмиш тўққиз миллиард беш юз эллик беш миллион олтмиш олти минг беш юз етмиш тўрт сўм олтмиш тўққиз тийин) миқдорида белгиланади.

4.2. Корхонанинг Устав жамғармаси корхона Уставига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг Давгеолқўм қарорига биноан оширилиши ёки камайтирилиши мумкин.

5. Фойданинг тақсимлаши.

Корхонанинг заҳира жамгармаси

5.1. Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин,Корхонада қоладиган соф фойда унинг ихтиёрида қолади ва Давгеолқўм қарорига мувофиқундан фойдаланилади.

5.2. Корхона ўз ихтиёрида қоладиган соф фойда хисобига ушбу Уставда назарда тутилган тартибда ва Давгеолқўм томонидан тасдиқланган миқдорларда заҳира фонди ва бошқа фондларни ташкил этиши мумкин.

5.3. Заҳира фонди маблағлари фақат кўзда тутилмаган ҳаражатларни ва зарарни қоплаш учун фойдаланилади.

6. Корхонанинг хуқуқлари ва мажбуриятлари

- Давгеолқўм билан келишув бўйича филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш;

- Давгеолқўм розилиги билан тижорат ва нотижорат ташкилотларининг қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин, уларда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва минерал хом-ашёни қайта ишлаш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга доир ишларни бажариш учун юридик шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилади;

- зарурат туғилган холларда Давгеолқўмнинг алоҳида муҳим топшириқларини бажариш учун юқори малакали мутахассислардан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳларини ташкил этиш;

- белгиланган тартибда ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш;

- юридик ва жисмоний шахслар билан Ўзбекистан Республикаси қонунларига, мазкур Уставга шунингдек, Корхона фаолияти ва мақсадларига зид бўлмаган барча турдаги шартномаларни тузиш;

- умумий овқатланиш (ошхоналар, савдо шахобчалари) шахобчаларини ташкил этиш;

- дам олиш зоналари ва болалар оромгоҳларини ташкил этиш ва сақлаш;

- корхонанинг моддий-техник таъминот ишларини амалга ошириш;

- Давгеолқўм розилиги билан қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш, улар билан операциялар ўтказиш;

- капитал таъмирлаш ва капитал қурилиш ишларини амалга ошириш, шу жумладан хўжалик ҳисоби усулида ҳам, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва реконструкция қилиш, тураржойлар ва ижтимоий-маиший мақсаддаги объектларқуриш, халқ истеъмолитоварлари ишлаб чиқариш,ҳамда аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга транспорт хизматларини кўрсатиш;

- геология тармоғи учун ностандартқурилмаларни, бурғулаш жиҳозларини тайёрлаш ва уларни тадбиққилиш ишларини бажариш;

- шартномалар асосида чет эл юридик шахсларига хизмат кўрсатиш ишлари олиб бориш;

- иш ҳаққи тўлашнинг мукаммал тизимларини тадбиқ этиш;

- Ўзбекистан Республикаси қонунлари билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.

- белгиланган шаклда ишлабчиқилган бизнес-режани тасдиқлаш учун Давгеолқўмга тақдим этиш, иш хажмлари ва уларни бажаришга ажратилган лимитлар ўзгарганда, уларга тузатишлар киритиш;

- белгиланган муддатларда статистик, тезкор, мухосиба ҳисоботларни,ҳамда Давгеолқўм талаби бўйича бошқа ахборотларни тақдим этиш;

- шартномаларда кўзда тутилган умумлашма кўрсаткичларни тузиш учун геологик-қидирув ишлари буюртмачисига юқорида кўрсатиб ўтилган ҳисоботлар ва бошқа ахборотларни тақдим этиш;

- геологик-қидирув ишларини бажариш учун зарур бўлган техника, асбоб- ускуналар, аппаратуралар ва асосий технологик материалларни харид қилишга оид таклифларни киритиш;

- геология-қидирув ишларига йўналтириладиган давлат маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш.

Директорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунлари, мазкур Устав, шунингдек, Давгеолқўм билан тузиладиган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.

Корхона директоринингўринбосарлари бўлиб, улар директор томонидан Давгеолқўм билан келишилган ҳолда тайинланади. Директор ўринбосарларининг ваколати Корхона директори томонидан белгиланади.

8. Корхона раҳбарининг ҳуқуқлари,

мажбуриятлари важавобгарлиги

- ўз ваколати доирасида Корхона мулкига эгалик қилади, шартномалар тузади, шу жумладан меҳнат шартномалари, қонун билан белгиланган тартибда ишончномаларберади;

- банкларда ҳисоб-китоб варақларини ва бошқа ҳисобларни очади;

- маблағларни идора қилиш ҳуқуқидан фойдаланади;

- корхона ходимларининг штат бўйича сони ва уларнинг иш ҳаққи миқдорларини Давгеолқўм билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

- буйруқлар, фармойишлар чиқаради;

- корхонанинг ички ҳужжатларини тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар беради;

- Давгеолқўм билан келишилган ҳолда тузилмавий бўлинмаларга раҳбарлар тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

- Давгеолқўмга директор ўринбосари лавозимига тайинлаш учун номзодларни тақдим этади;

- ўз ходимларига ижтимоий кафолатланган иш шароитларини ва ижтимоий ҳимояга оид чора-тадбирларни таъминлайди, ишлаб топилган маблағлари доирасида бошқа ижтимоий имтиёзларни белгилайди;

- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

8.3. Корхона директори ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда корхона манфаатлари йўлида ҳаракат қилади,ҳамда қонун билан белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавоб беради:

- бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ўз вақтида ўтказилишига;

- иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига;

- меҳнат ҳуқуқлари ва муносабатларидан,ҳамда уларга тенглаштирилган тўловлардан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилишига;

- ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжлар учун пул маблағларининг ўтказилмаганлигига;

- Корхона ходимларига ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса натижасида зарар етказилишига;

- ўзининг ҳаракати (ёки лоқайдлиги) туфайли, шу жумладан корхонага берилган давлат мулки йўқолган тақдирда корхонага етказилган зарарлар.

9. Корхонанинг филиаллари ва ваколатхоналари

Корхона таркибига хўжалик ҳисобда фаолият юритадиган ва улар тўғрисида корхона томонидан тасдиқланган Низомларга мувофиқўз фаолиятини амалга оширадиган тузилмавий бўлинмалар киради.

Филиал ёки тузилмавий бўлинмаларнинг раҳбарлари Давгеолқўм билан келишилган ҳолда,Корхона раҳбари томонидан тайинланади ва унинг ишончномаси асосида фаолият юритади.

Корхона Давгеолқўмга у томонидан белгиланган шаклда ва тартибда асосий ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти буйича йиллик ҳисоботларни тақдим этади.

Корхона Давгеолқўм қарорига кўра тегишли равишда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак бериш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилади (қўшилади, бўлинади, ажратилади, қайта ташкил қилинади) ва тугатилади.